Презентация по математику на тему Сон ораликлари

Предмет: Математика
Категория материала: Презентации
Автор:

Дарс мавзуси: Сонли оралиқлар. Сонли тенгсизликларнинг  ечимларини сонли оралиқларда белгилаш.

Мақсад:

а) Ўқувчиларга сонли оралиқлар тушунчаси бериш. Сонли тенгсизликларнинг  ечимларини сонли оралиқларда белгилаш усулларини ифодалаш.

б) билим савиясини ошириш, фанга қизиқтириш.

в) ўқувчиларни фикрлаш қобилиятини ошириш, тўғрисўзликка ўргатиш

Метод: аралаш

Жиҳоз: дарслик, карточкалар, ТСО

Дарснинг бориши:

1.    Кириш:

А) саломлашиш, давоматни аниқлаш;

Б) ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлигини аниқлаш;

В) уй вазифасини текшириш;

Г) янги мавзу баёни

2.    Асосий қисм:

Уй вазифасини текшириш

 

 

 

 

 

 

 

                                                                   

Координата тўғри чизиғида  берилган а  ва в сонларига  мос нуқталарнинг а ва в сонларининг сон оралиғини тасвирлайди.

 

Тенгсизликнинг ечимлари деб, ўзгарувчининг (номаълумнинг) ана шу тенгсизликни тўғри сонли тенгсизликка айлантирадиган қийматларига айтилади.

1.       Интервал. Мисол: 2<х <7 тенгсизлик ечимларини сон оралиғида белгилаш.

 Белгиланиши: (2; 7)Ўқилиши: 2 - дан, 7-гача бўлган оралиқ

2.       Кесма. Мисол: -4≤х ≤ 3 ноқатъий тенгсизлик ечимларининг сон оралиғида белгиланиши. Белгиланиши: [-4; 3] Ўқилиши: -4 сони билан 3 сони тегишли бўлган ва улар орасидаги сонлар оралиғи

3.       Ярим интервал. Мисол: -2≤х < 4 тенгсизлик ечимларининг сон оралиғида белгиланиши.

 Белгиланиши: [-2; 4)Ўқилиши:  -2сони тегишли бўлган -2 дан 4-гача бўлган оралиқ

4.       Нур. Мисол: х ≥ 8 тенгсизлиги ечимларининг тўпламининг сон оралиғида белгиланиши.

 Белгиланиши: [8; +∞)Ўқилиши: 8сони тегишли бўлган 8 дан плюс чексизликкача бўлган оралиқлар

5.       Очиқ нур. Мисол: х < 5 тенгсизлигининг ечимларини сон оралиғида белгиланиши.  Белгиланиши: (-∞; 5)Ўқилиши: минус чексизликдан  5-гача бўлган сонлар оралиғи

6.       Сонлар тўғри чизиғи. Мисол: -∞ < х < ∞ тенгсизлигининг ечимларини сон оралиғида белгиланиши. Белгиланиши: (-∞; ∞ )Ўқилиши: минус чексизликдан  плюс чексизликгача  бўлган сонлар оралиғи

 

Оқулықпен жұмыс №736

 

 

 

Суратда кўрсатилган сон оралиқларини ёзинг:

 

Жадвални тўлдиринг

 

Белгиланган оралиқларни сонлар ўқида ифодаланг

 

Естігенді мен ұмытпаймын

 


Уйга вазифа №750

 

 

Тип материала: Презентация Power Point (ppt)
Размер: 587.5 Kb
Количество скачиваний: 12
Просмотров: 92

Похожие материалы