Открытый урок на тему: "Атоқли ва турдош отлар"
Предмет: | Другое |
---|---|
Категория материала: | Конспекты |
Автор: |
Мусаева Дилором Турабшиковна
|
Дарс мавзуси: Атоқли ва турдош отлар.
Дарс мақсади:
1. Ўқувчиларга от сўз туркуми, унинг ичида атоқли от, турдош от турлари ҳақида кенгроқ билим бериш. Машқлар ва топшириқлар орқали мустаҳкамлаш;
2. Сўз туркуми бўйича олган билимларига суяниб, от ҳақидаги ёзма ва оғзаки нутқ малакаларини ривожлантириш. Фикрлаш қобилиятларини ошириш;
3. Она Ватанга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва инсоний туйғуларини шакллантириш.
Дарс жиҳози: дарслик, мавзуга оид ишланган слайд, рангли қоғоз, фломастер, ватман қоғози, схемалар
Дарс услуби: аралаш
Фанлараро боғланиш: география, қозоқ тили, рус тили
Дарснинг бориши:
Билим кўп, умр оз,
Керагини тошга ёз.
Ю.Болосоғуний
1. Ташкилий қисм.
Сизларни ҳаётда нима ҳайратга солади? Ҳайратланарли воқеалар бизга ҳаётда тез-тез учраб туради. Мен эса қуёшга қараб ҳайратланаман. Чунки қуёш худди сехргарга ўхшайди, у бутун борлиқ билан ўзининг илиқ меҳри билан саломлаша олади. У ҳар қандай фаслда ҳам инсонларга ўз илиқлигини улаша олади. Унинг бетакрор, иссиқ, жозибадор нурлари онанинг нозик қўллари каби инсонлар қалбини силайди ва ардоқлайди. Сеҳрли қуёш барча кўнгилсизликларни, хафагарчиликларни эритиб юборади. Юрагимизни илиқлик ва меҳр-муҳаббатга тўлдиради.
Қани энди ҳаммамиз қўлларимизни қуёшга чўзган ҳолда экрандаги тўртликни биргаликда ўқиймиз.
ІІ. Психологик тренинг
Қуёш нурин кафтимга соламан,
Юрагимга босиб ушлаб қоламан,
Меҳрли, одобли ва нозик
Юрак эгаси бўлиб қоламан.
ІІІ. Янги мавзу баёни
Қадим ўтган замонда От деган подшо яшаган экан. У сўз туркуми авлодининг вакили экан. Унинг иккита ўғли бўлиб, бирининг исми Атоқли, иккинчисининг исми эса Турдош экан. Атоқли фақат ўзим бўлсам дер экан ва ҳар доим ўзини айтар экан. Турдош бўлса кўпчилик номидан гапирар экан. От икки ўғлининг хулқ –атворини билибди. Ўғиллари билан яхши муносабатда бўлиши учун, уларни ўз ўринларида чақириб турар экан. Шунинг учун улар ҳам ўз оталари бўлмиш Отнинг ҳам ҳурматини жойига қўйишар экан.
Тип материала: | Документ Microsoft Word (docx) |
---|---|
Размер: | 39.16 Kb |
Количество скачиваний: | 37 |