Психологическая атмосфера урока (на узбекском языке)
Предмет: | Директору-завучу |
---|---|
Категория материала: | Другие методич. материалы |
Автор: |
Юлдашов Мирхамид Мирабдивахабович
|
Маълумки, педагогик фаолият турли шаклларда амалга оширилиши мумкин. Улар орасида дарс алоҳида ўрин тутади.
Дарс ўқитишнинг асосий шакли сифатида ривож топди, такомиллашди, узоқ ва оғир йўлни босиб ўтди.
Айни пайтда, такомиллашган замонавий дарс ўқув мақсадлари билан узвий боғлиқлиги, етук аҳлоқий шахсни шакллантириш қўшимча куч талаб қилиши, мақсадга эришиш йўлида ўқитувчининг ўз устида тинмай ишлаши зарурат эканлиги ҳеч кимга сир эмас, албатта.
Дарснинг инсонийлик, одамийлик негизларига асосланганини аввал бошданоқ кузатиш мумкин: ўқитувчи ўқувчиларга самимий табассум билан мурожаат қилади, “бугун биз сиз билан нафақат дарсда, балки ҳаётда ҳам керак бўладиган ахборот билан танишамиз” каби қизиқтирувчи хабар билан бошлайди. Биринчи дақиқаларидан барча ўқувчиларни бир хил қамраб олишга ҳаракат қилади: кучли, ўрта ва ночор ўқувчилар унинг назаридан четда қолмайди. Дарсда дўстлик, бир-бирига тасалли бериш, оқибатда муваффақият мақсадида ҳаракат қилиш муҳити диққат марказида бўлади.
Услубий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, муаммоларни ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда енгишга бўлган ҳаракат, улардаги умумийликни топишга бўлган қизиқишни рағбатлантиришдан иборат.
Т.С.Шуркова таъкидалганидек, замонавий дарс – бу ҳақиқатни излаш, топиш ва англаб етиш йўлидаги ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги ижодий фаолиятидир.
Тип материала: | Документ Microsoft Word (doc) |
---|---|
Размер: | 49.5 Kb |
Количество скачиваний: | 13 |